Левандовски Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди

“Бавария” форварди Роберт Левандовски кеча “Хоффенхайм”га (1:2) қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, польшалик ҳужумчи шу тариқа ўзининг Бундеслигада киритган голлари сонини 213 тага етказиб олди ва бу борада Манфред Бургсмюллега етиб олди. У айни дамда Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурарлар Юпп Хайнкес (220), Клаус Фишер (268) ва Герд Мюллерлар (365) ҳисобланишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!