Левандовски Бундеслига тарихига кирди

"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски яна бир бор ўз исмини немис футболи тарихига ёздириб қўйди.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли польшалик футболчи қаторасига 5 та мавсумдан буён Бундеслиганинг илк турида гол урган биринчи футболчи бўлди. Қайд этиш лозимки, 56 йиллик тарихга эга ушбу мусобақада шу пайтгача ҳеч бир футболчи бундай натижа қайд эта олмаган эди.

Маълумот учун, Левандовски “Бавария” шарафини 2014 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 245та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 194та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!