Левандовски Бундеслигада 9-марта хет-трик қайд этди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби Бундеслиганинг 2-турида “Шальке” меҳмони бўлди ва 0:3 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилди.

Эътиборлиси, учрашувдаги голларнинг барчасига мюнхенликлар форварди Роберт Левандовски муаллифлик қилди.

Шу тариқа польшалик футболчининг Бундеслигадаги хет-триклари сони 9 тага етди ва у бу борада Дитер Мюллер ҳамда Карл-Хайнц Руммениггега тенглашиб олди.