Левандовски Бундеслигада тенгсиз деб топилди
Ads

Германия Бундеслигаси якунланган август ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича ушбу ном "Бавария" форварди Роберт Левандовскига насиб этди.

Польшалик ҳужумчи бу борада Юя Осако ("Вердер"), Марсель Забитцер ("РБ Лейпциг"), Жейдон Санчо ("Боруссия Д"), Жонатан Шмид ("Фрайбург") ва Тимо Вернер ("РБ Лейпциг") каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Левандовски ўтган ой Бундеслигада 3та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.

Минбар

Барча блоглар