Левандовски Чемпионлар лигасида ўйнашга ўрганган. Хави уни Европа лигасида ўйнатиш учун нималар қилган?

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужумчи Роберт Левандовскининг "Манчестер Юнайтед"га қарши Европа лигаси плей-офф босқичидаги иштиёқи ҳақидаги саволга жавоб берди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, мутахассис Испания терма жамоасидаги собиқ шериги Пепе Рейнадан Чемпионлар лигасида ўйнашга ўрганиб қолган юлдуз ҳужумчини қандай руҳлантириш кераклиги ҳақида сўраган.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйинли қарама-қаршилик натижаларига кўра, "Барселона" "қизил иблислар"га умумий 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва еврокубокдан учиб кетди.

Жорий мавсумда Роберт барча мусобақаларда 31 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!