Левандовски ЕЧЛда 50 та гол урган еттинчи футболчига айланди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски кеча Чемпионлар лигасининг “Бенфика”га (5:1) қарши бўлиб ўтган баҳсида рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, ушбу гол 30 ёшли польшалик футболчи учун ЕЧЛдаги юбилей 50-гол бўлди. Унинг ушбу натижага эришиши учун 77та ўйин керак бўлди.

Қайд этиш лозимки, Чемпионлар лигасида дастлабки 50та голни Левандовскидан тезроқ урган фақат иккита футболчи бор ҳолос. Улар Рууд ван Нистельрой (62) ва Лионель Мессилардир (66).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!