Левандовски Германия кубоги финали рекордчисига айланиб олди

“Бавария” форварди Роберт Левандовски кеча “РБ Лейпциг”га (3:0) қарши бўлиб ўтган Германия кубоги финалида ўз номига дубль расмийлаштириб қўйди.

Эътиборлиси, шу тариқа Германия кубоги финалларида киритган голлари сонини 6тага етказиб олган 30 ёшли польшалик футболчи бу борада яққол рекордчига айланиб олди.

Маълумот учун, бунгача Германия кубоги финалларида энг кўп гол урган футболчилар Уве Зеелер ва Герд Мюллерлар ҳисобанишарди. Улар ҳисобида 4тадан гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!