Левандовски мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин
"Барселона" футболчиси Роберт Левандовски мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда BBC журналисти Гильем Балаге хабар берди.
37 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси жорий йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Хабарларга кўра, польшалик форвард фаолиятини Италияда давом эттириши кутилмоқда.
Левандовски каталонияликлар сафидаги тўртинчи мавсумини якунламоқда. У 188 та ўйинда майдонга тушиб, 118 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" aйни пайтда Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги "Реал"дан 11 очко илгарилаб кетган.

Фикрлар