Левандовски ўрнини зўр футболчи эгаллайди

“Бавария” раҳбарияти “Барселона”га ўтиб кетган Роберт Левандовски ўрнига “Челси” ҳужумчиси Кай Хаверцни олиб келишни мақсад қилди.

Мюнхенликлар Германия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси польшалик тўпурар ўрнини муносиб тарзда тўлдиришига қатъий ишонмоқда.

Шунга қарамай, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. “Челси” икки ҳужумчи – Ромелу Лукаку ва Тимо Вернерни қўйиб юборди. Кай Хаверцнинг харакатлари бош мураббий Томас Тухелни қониқтирмоқда.

“Байер” тарбияланувчиси бўлган 23 ёшли футболчи майдонда бир неча позицияда ўйнай олади. Универсал футболчи шу кунга қадар Англия ва Германия клубларида жами 308 та ўйин ўтказиб, 97 та гол ва 49 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!