Левандовски Роналду ва Фалкаонинг рекордини такрорлади

Роберт Левандовски “Севилья” дарвозасига "Барселона" сафидаги 5-голини киритди. Мазкур гол футболчига клуб сафида ўзига хос рекордни ўрнатишга ёрдам берди.

"Севиля" — "Барселона" ўртасидаги ўйиннинг 36-дақиқасида польяк ҳисобни 0:2 ҳисобида ўрнатди ва Испания чемпионатининг дастлабки тўртта ўйинидаги бешинчи голи бўлди. “Opta” нашри хабарига кўра, Левандовски 21 асрда Ла Лигадаги дебют тўрт ўйинида беш ва ундан кўп гол урган учинчи футболчи бўлди - бунгача фақат Криштиану Роналду (2009 йилда) ва Радамэль Фалькао (2011 йилда) мазкур натижани қайд этган.

Маълумот ўрнида, айни дам Роберт Левандовски "Сельта" шарафини ҳимоя қилаётган Ияго Аспас билан бирга чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!