Левандовски Саудия клубидан бўлган "астрономик" таклифга қандай жавоб қилади?

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ниятида эмас.

Олдинроқ Саудия Арабистони клублари 34 ёшли ҳужумчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи "Барса"ни тарк этиш ҳақида ўйламаяпти.

“Астрономик” таклифга қарамай, Левандовски 2025 йилгача, яъни “кўк-анор ранглилар” билан тузган шартномаси якунланмагунича бошқа жамоага ўтмоқчи эмас.

Маълумот учун, Левандовски ўтган мавсум Ла Лигада 34 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!