Левандовскини тўхтатиш йўлини биламиз!

Чемпионлар лигасининг янги мавсумида “Барселона” ва “Бавария” бир гуруҳдан жой олган ва ўзаро тўқнаш келади.

“Бавария”дан “Барселона”га ўтган Роберт Левандовски 13 сентябь куни “Альянц Арена”га ташриф буюради.

“Бавария” президенти Герберт Хайнер Мюнхен клуби ҳимоячилари собиқ жамоадошларини қандай тўхтатишни билишини таъкидлади.

- Барчамиз жамоа мухлислари Робертни дўстона қарши олишларини истаймиз. Левардовски бунга лойиқ. У таркибимизда саккиз йил ўйнади, қатор рекордларни қайд этди, бир неча совринларни ютишимизда ёрдам берди.

Левандовскини ҳурмат қилган ҳолда, биз “Барселона”ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Ҳимоямиз уни тўхтатишга қодир, - деди Герберт Хайнер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
06/09/2022 07:49
Ливандовски хам билади кандай утиб кетишни
&
● 10 ●
05/09/2022 19:34
Профессионал фикрлаш.