Левандовскининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида
Роберт Левандовскининг "Барселона" билан янги шартнома борасидаги музокаралари тўхтатилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Аввалроқ каталонияликлар 37 ёшли ҳужумчига ҳозиргидан анча кам маош таклиф қилишга тайёрлиги ва уни жамоанинг асосий фигураларидан бири сифатида кўрмаётгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Манбага кўра, футболчи ёзда клубни тарк этишга яқин турибди. Агар янги таклиф бўлмаса, Левандовски эркин агент сифатида жамоадан кетади.
Футболчига Саудия Арабистони клублари ҳамда МЛС жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Италия клублари ҳам Робертни таркибига қўшиб олишни истамоқда, аммо трансфер нархини жуда юқори деб ҳисобламоқда.
Романонинг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда Левандовскининг "Барселона"да қолиши жуда кам эҳтимолга эга.

Фикрлар