Левандовскининг дубли Польшанинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг 4-турида Польша терма жамоаси ўз майдонида Босния ва Герцеговинани қабул қилди.

Роберт Левандовскининг (40', 52') дубли ва Кароль Линетти (45') голи эвазига мезбонлар ушбу беллашувда 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!