Левандовскининг қаерда ўйнашини каратэчи хотини ҳал қилади

Роберт Левандовскининг “Бавария”дан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Польшалик тўпурар ўзига мос жамоа топиши керак.

Асосий даъвогар сифатида “Барселона” эътироф этилаётган бўлса-да, каталонияликлар молиявий инқироз туфайли Левандовски трансферини амалга ошира олмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда.

Табиийки, Левандовски даражасидаги ўйинчига бошқа таклифлар ҳам етарли. Хусусан, “Челси” бу ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Робертнинг рафиқаси Анна ҳужумчининг Англия клублари таклифини қабул қилишига қарши чиқмоқда. Левандовски ўзига жамоа танлашда каратэчи хотини истагини инобатга олишга мажбур бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!