Левандовскининг рафиқасини жангга чақиришди
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг турмушш ўртоғи каратэ билан профессионал даражада шуғулланади. Бундан ташқари, польшалик хонимнинг алпинизмдаги муваффақиятлари ҳам чакки эмас.
Энди Аннани аралаш жанг санъатлари – ММА серияларида иштирок этишга чорлашмоқда. Польша ММА серияси раҳбари Славомир Пешко Левандовскилар оиласига икки йиллик лойиҳа тақдим қилди.
- Пешко менга икки йиллик лойиҳа таклиф қилди. Мен Роберт билан маслаҳатлашишим кераклигини билдирдим.
Бироқ, аввал ҳам турмуш ўртоғимга, у билан оила қурмаганимда, албатта, ўзимни жангларда синаб кўришимни айтганман, - деди Анна.
Фикрлар