Испания Ла Лигаси 24-турида "Атлетико" "Леванте" билан куч синашди ва кичик (0:2) ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйин "Атлетико"нинг устунлиги остида кечди, бироқ меҳмонлар имкониятлардан унумли фойдалана олди. 38-дақиқада Жозе Моралес ҳимоячидан қайтган тўпдан сўнг дарвозага кучли зарба берди, тўп рикошет билан дарвозадан жой олди. Иккинчи таймга қўшиб берилган бешинчи дақиқада Хорхе де Фрутос майдон марказидан бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Леванте" 24 ўйинда очколари сонини 31 тага етказди ва 11-ўринга кўтарилиб олди, "Атлетико" эса 23 ўйинда 55 очко билан 1-ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Атлетико Мадрид

    Примера Дивизион 24-тур

    20/02/2021, 19:15

    0
    :
    2
    Тугади

    Леванте

    • Марио Эрмосо 30' (автогол)
    • Хорхе де Фрутос 90'

    Стадион: Estadio Wanda Metropolitano 0 томошабин

    Бош ҳакам: Mario Melero

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар