Левченко: “Бугун мағлубиятга муносиб эмасдик"
Cоcа Cоlа Суперлига 22-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” (1:2) ўйинидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Виталий Левченко жамоаси мағлубиятга муносиб эмаслиги, жамоасининг рақиб таркиби билан фарқи ҳақида гапирди.
“Бугун мағлубиятга муносиб эмас эдик. Рақиб тажриба ва омад эвазига ғалабага эришди”.
“Рақибда сифатли таркиб ва захира ўриндиғи бор. Шунинг учун икки фронтда ҳам кураш олиб боришаяпти", - деди Левченко.
Фикрлар