Левен Курзава ва Маттиа Де Шильони алмаштириш бўйича музокара якуний босқичига чиқди

ПСЖ ва "Ювентус" клублари ўзаро ҳимоячи алмаштиришлари мумкин. Бу ҳақида италиялик журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, Левен Курзава туринликлар сафини тўлдириши, Парижга эса Маттиа Де Шильо йўл олиши кутилмоқда.

Клублар ўртасидаги келишув якуний босқичида ва яқин вақтлар ичида бу масала ҳал бўлиши кутилмоқда, дейилади Романо хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!