"Лейпциг" - ПСЖ: Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! ПСЖ ўз тарихида илк бора ЕЧЛ финалига чиқди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Мбаппе ўрнига Чупо-Мотинг майдонга тушди.
- 86'

Ди Мария ўрнига Сарабиа майдонга тушди.
- 83'

Вератти ва Дракслер майдонга тушди. Паредес ва Эррера захирадан ўрин олади.
- 82'

Энди Рико қаҳрамонлик кўрсатди. Шикнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча хавфли чиқди.
- 80'

Гулачидан кетма-кет икки сейв. Жарима зарбаси хавфли ижро этилди.
- 80'

Ҳакамга ортиқча гапиргани учун Поулсен ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 79'

Халстенберг Неймарга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 76'
Мбаппе ва Неймар парижликларнинг яхшигина қарши ҳужумини йўққа чиқарди.
- 76'
"Лейпциг"нинг давомий ҳужуми Анхелиньонинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси билан якунланди. Рикодан сейв.
- 72'

Гулачи Мбаппенинг голли зарбасини қайтарди. Супер сейв.
- 70'
Мбаппе яна бир вазиятдан фойдалана олмади. Бош билан берилган зарба дарвозага аниқ бормади.
- 69'
Аммо улар яна вазиятлар пайдо бўлган тақдирда, гол уриб олишга қарши эмас. Мбаппе ҳозирги вазиятда тўхтатиб қолинмаганда у ҳисобни янада йириклаштирарди.
- 67'
Парижликлар тўпни хотиржам назорат қилишмоқда. Улар ҳолатдан мамнун.
- 65'
Забицернинг узоқдан йўллаган зарбаси трибуналар томонга кетди.
- 64'

Кампль ўрнига Адамс майдонга тушди.
- 62'

Кимпембега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 62'

Лаймер ўрнига Халстенберг майдонга тушди.
- 60'

Забицернинг зарбаси у қадар хавфли чиқмади. Аммо Риконинг ҳаракатини эътироф этиш лозим.
- 59'
Лаймернинг жарима майдонига узатган тўпи Риконинг қўлларига бориб тушди.
- 56'

ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ПСЖ яна гол урмоқда. Бернат жарима майдонидаги тушунмовчиликдан унумли фойдаланиб кетди.
- 55'
ПСЖнинг жарима зарбаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
- 52'
Форсберг узоқдан хавфли зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 51'

Шик бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба берди. Аммо айни шу сонияда Маркиньоснинг боши турганди.
- 49'
Танаффусда Нагельсманн нималардир дегани аниқ. Лейпцигликлар анча фаол тайм бошлади.
- 47'

Олмо ва Нкунку майдондан чиқиб кетди. Уларнинг ўрнига Шик ва Форсберг майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус!
- 45'

Кимпембе Олмони тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
Мбаппе қанотдан тезлик билан олдинга интилди. Ичкарига узатган тўпини Неймар ноаниқ тарзда дарвозага йўллади.
- 42'

ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ПСЖ ҳисобни 2:0 ҳисобига олиб келди. Неймар узатмаси, Ди Мариядан гол.
- 42'
Керер хатоси эвазига қоида бузишга мажбур бўлди. Ҳакам жим.
- 40'
Мбаппенинг жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячилар пайқаб қолди.
- 35'

Неймар бироз бурчакроқдан жарима зарбаси амалга оширди. Масофа узоқлигига қарамай, зарба дарвоза томон йўл олди. Гулачидан сейв.
- 31'
ПСЖ утболчилари ҳам биттагина гол ўйин тақдирини ҳал қилиш учун етмай қолишини ҳис қилган ҳолда олдинга бормоқда.
- 28'
"Лейпциг" шошмоқда. Улар катта фаоллик кўрсатмоқда.
- 25'
Поулсен яна бир имкониятни қўлдан бой берди. Унинг ажойиб вазиятдан берган зарбаси ноаниқ кетди. Лаймернинг пасига гап йўқ.
- 24'

Поулсен Анхелиньо узатган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Бурчак тўпи бесамар кетди.
- 23'
Забицернинг жуда хавфли нуқтадан берган жарима зарбаси жонли деворга тегди.
- 20'
Ҳаммаси жойида. Силва ўйинни давом эттиради.
- 19'

Тьягу Силвага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 17'

Эрреранинг узатмасидан сўнг Мбаппе бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Гулачидан сейв.
- 16'
ПСЖ тўп назоратини қўлга олди.
- 13'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яна Ди Мариядан пас бу сафар Маркиньос адашмади. Жарима зарбаси аъло даражада амалга оширилди.
- 11'

Ди Мария томонидан узатилган тўпни Маркиньос бош билан дарвозага йўллади. Бироқ зарба ноаниқ кетди.
- 9'
Забицер узоқроқдан дарвозага тепиб кўрди. Тўп Рико учун қулай ҳолда келди.
- 8'
Немисларнинг тезкор ҳужуми зарбасиз якунланди. Улар ўзгача ҳаракат қилишга уринди. Бироқ охирида тўп йўқотилди.
- 6'
Неймар ажойиб вазиятни қўлдан бой берди. Мбаппе уни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Зарба дарвоза устунига бориб тегди.
- 3'
Биринчи вазият "Лейпциг"да. Нкунку жарима майдони марказида зарба беришни уддалади. Тўп ҳимоячиларга тегди.
- 2'
ПСЖ тўп назорати билан ўйинни бошлади.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Жамоа сардорлари тўпни ким ўйинга киритишини келишиб олишмоқда.
- 0'
ЕЧЛ мадҳияси янгради. Ҳаяжонли дамлар. Барча нарса тайёр.
- 0'
Ассалому алайкум, еврофутбол мухлислари. Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига ҳам етиб келдик. Ушбу босқичнинг энг қизиқарли баҳси бошланмоқда.



Фикрлар