"Лейпциг"нинг янги футболчиси жароҳат олди
"Лейпциг"нинг янги ҳужумчиси Доминик Собослаи сонидан олган жароҳати сабабли, навбатдаги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "Sport1" хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, Доминик февраль ойининг ўрталаригача жамоасига ёрдам бера олмайди. Футболчи янги жамоаси сафида дебют қилишга ҳам улгурмади. "Лейпциг" Собослаининг соғлиги борасида таввакал қилмоқчи эмас.
Форвард 20 миллион евро эвазига "Зальцбург"дан "РБ Лейпциг"га кўчиб ўтган эди.
Фикрлар