Ли Шарп: "Погба МЮ афсонаси бўла олади"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Ли Шарп клуб Поль Погбани жамоада олиб қолиши керак деб ҳисобламоқда.
"Шахсан мен Погбани клубда олиб қолган бўлар эдим, у МЮнинг ҳақиқий афсонасига айланиши мумкин. Уни клубнинг энг яхши футболчиларидан бири, деб ҳисоблайман.
Поль энг яхши кунида жаҳоннинг топ футболчисига айланади. Буни намойиш этиш учун эса унинг атрофида ўйин ташкил қилишингиз ва уни тушунадиган бир икки футболчи харид қилишингиз кифоя бўлади.
Аммо яна бир жиҳати бор. Агар Погба МЮдан кетишга қарор қилган бўлса, унда қилаётган ишларингиз самара бермайди. Чунки сенинг қўл остингда норози футболчи бор.
Погба барча ўйлаётгандек жамоага ёмон таъсир қилмоқда деб ҳисобдаймайман. Шунчаки, футболчилар ундан тўғри бўлишни кутишмоқда ва бунда эса қандайдир муаммо кўрмаяпман", - дейди Шарп.
Фикрлар