Либертадорес кубоги финал баҳси нотинчликка қарамасдан Чилида ўтказилади

Либертадорес кубоги финали уч хафтадан бери давом этаётган намойишларга қарамасдан Чилида ўтказиладиган бўлди.

"Чили рахбарияти финал баҳси хавфсизлигини тўлиқ таъминлай олишини кафолатлади. Муҳлислар ажойиб футбол бахсидан лаззатланишлари мумкин," - дея хабар қолдирилган Конмебол расмий твиттер саҳифасида.

Либертадорес кубоги финали 23 ноябр куни Аргентинанинг "Ривер Плейт ва Бразилиянинг "Фламенго" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!