Лига 1. "Марсель" - "Лион" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Бироз аввал хабар бериб ўтганимиздек, Франция чемпионатидан ўрин олган "Марсель" - "Лион" учрашувидан олдин мухлислар меҳмонлар автобусини тошбўрон қилган. Шу сабабдан "шерлар" бош мураббийи ва унинг ёрдамчиси жароҳат олган. 

Маълум қилинишича, мазкур баҳс номаълум муддатга қолдирилган. Эҳтиёт чоралари сифатида бугунга ўйин ўтказилиши мумкин эмаслиги таъкидланган. 

Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланиши кўзда тутилган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!