Лига 1. ПСЖ - "Монако": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Франция 1-дивизиони 26-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монако" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    Ҳужумда қоида булган Мбеппе огоғлантирилди.

  • 90+1'

    Балло Туре Кевин Фолланд ўрнига майдонга тушди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Головиннинг уриниши ҳимоячилардан қайтди.

  • 84'

    Данилунинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 81'

    Сидибе ҳамда Головин майдонга тушди. Улар ўрнига Агилар ва Диоп ўйинни тарк этди.

  • 79'

    Мбаппенинг зарбасидан кейин дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

  • 77'

    Киннинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 75'

    Почеттино шогирдларининг кетма-кет ҳужумлари бартараф этилмоқда.

  • 73'

    Мойзе Кинь ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 70'

    Йиссам бен Йеддер ўз ўрнини Стефан Йоветичга бўшатиб берди.

  • 67'

    Деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мбаппе зарба беришга кечикди. Ортдан етиб келган ҳимоячи уни зарарсизлантирди.

  • 65'

    Ҳакам бироз тушунарсиз қарорлари билан эътирозларга сабаб бўлмоқда. Бу сафар у Рафиньяга нисбатан ишлатилган қўполликни инобатга олмади.

  • 62'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Фолланд бироз ета олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 60'

    Ўйин қизғин курашлар остида давом этмоқда. Бу кетишда яна гол кўришимиз мумкин.

  • 57'

    Леандро Паредесга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Верратти ва Рафинья майдонга тушди. Улар ўрнига Гуйе ҳамда Эррера захирага олинди.

  • 53'

    Ҳисобда ортда қолаётган парижликлар олдинга ўтишда давом этмоқда. Бироқ кетма-кет уринишлар рақиб томонидан бартараф этиляпти.

  • 51'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Марипан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 50'

    Ўз жарима майдони яқинида қоида бузган Кимпембе огоҳлантирилди.

  • 48'

    Тчуаменига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Бен-Йеддерга нисбатан қоида бузган Гуйе огоҳлантирилди.

  • 42'

    Тайм сўнгини ҳар икки томон фаол ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

  • 39'

    Мойзе Кинь офсайдда тургани учун тўпга курашмади.

  • 38'

    Ҳакам қаёққа қараяпти?! Идрисса Гуйе рақибига нисбатан анча жиддий қоидабузарлик ишлатди. Аммо...

  • 35'

    Жарима майдони ичида Икарди тўпни тўхтата олмади. У рақибидан тўп ўтишини кутмаганди.

  • 32'

    Бу сафар Андер Эррера огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам яна жим.

  • 29'

    Аксель Дисаси рақибига нисбатан бироз жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам уни огоҳлантириши мумкин эди.

  • 27'

    Почеттино шогирдлари қисқа узатмалар билан рақибнинг ожиз нуқтасини топишга уринмоқда.

  • 25'

    ПСЖ олдинга ўтишда давом этмоқда. Аммо ҳужумлардан айтарли хавф чиқмаяпти.

  • 23'

    Флоренци тўпни ўзига бўйсундира олмади. Алессандро жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 20'

    Кимпембе ҳимояда анча ишончли ҳаракат қилиб, рақибини олдинга ўтказмади.

  • 19'

    Яқин масофадан йўлланган зарбасини Маркиньо дарвозага қадар ўтказмади.

  • 16'

    Стандартдан Курзава ноаниқ зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Мойзе Кинга нисбатан қоида бузган Тчуамени огоҳлантирилди.

  • 13'

    Мбаппе томонидан жарима майдони ичида оширилган тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 11'

    Парижликлар ўйиннинг боришини назорат қилмоқда.

  • 9'

    Курзаванинг уринишидан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 7'

    Икардининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 6'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Диоп боши билан дарвозага киритди.

  • 3'

    Икарди жамоадоши узатган тўпга ета олмади. Пас бироз кучли чиққанди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!