Лига 1. ПСЖ бир киши кам бўлиб ҳам "Марсель"ни мағлуб қила олди

Франция чемпионатидан ўрин олган "Марсель" - ПСЖ баҳсида парижликлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи тайм сўнггида Беральдо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан сўнг Витинья ва Рамушлар биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. 

Мазкур ғалабадан кейин ПСЖ таъқибчиларидан 12 очкога ўтиб кетди. "Марсель" эса 7-поғонада бормоқда. 

"Марсель" 0:2 ПСЖ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!