Лига-1. ПСЖ кетма-кет иккинчи баҳсда дуранг қайд этди

"Стад де ла Мено"да кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Кенни Лала 40-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 71-дақиқада эса Эдинсон Кавани 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, Томас Тухель шогирдлари кетма-кет иккинчи учрашувда дуранг натижа қайд этишди. Ўтган турда парижликлар "Бордо" билан жанговар дурангга имзо чекиб, 14 ўйинлик ғалабали серияга якун ясаган эдилар.

  • Лига 1
  • 16-тур

Страсбур

  • Кенни Лала 40'
1 : 1

06.12.2018 01:00

ПСЖ

  • Эдинсон Кавани 71'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!