Лига 1. ПСЖ қийинчиликсиз “Анже” устидан ғалаба қозонди

Лига 1’нинг 31-туридан ўрин олган баҳсда ПСЖ сафарда “Анже” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 7-дақиқада Ли Кан-ин ҳисобни очди, 39-дақиқада Сенни Майулу оралиқ фарқни иккитага оширди. Шунингдек, 52-дақиқада Лукас Бералдо ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — 3:0.

Шу тариқа, парижликларнинг очколари сони 69 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

  • Франция - Лига 1
  • Жорий мавсум
776.png

Анже СКО

Тугаган
0 : 3

25.04.2026 22:00

591.png

ПСЖ

  • Kang-in Lee 7'
  • Senny Mayulu 39'
  • Lucas Beraldo 52'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!