Лига кубоги. Манчестер жамоалари ярим финалда

Амалдаги ғолиб - "Манчестер Сити" сафарда "Оксфорд Юнайтед"дан 3:1 ҳисобида устун келди. Канселу ва Стерлинглар томонидан киритилган голга мезбонлар сафида Тэйлор бир бор жавоб қайтарди.


Параллель равишда кечган "Манчестер Юнайтед" - "Колчестер" қарама-қаршилигида эса мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритишди. 


"Эвертон" ва "Лестер" жамоалари ўртасидаги баҳснинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат этилди. "Футбол лотереяси"да эса омад "тулкилар"га кулиб боқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!