"Лилль" президенти Пепе трансфери борасида фикр билдирди: иш битди

Франциянинг "Лилль" клуби президенти Жерар Лопес яқин вақтлар ичида клубни тарк этиши кутилаётган Николя Пепе борасида фикр билдирди.

"Пепе кетадими? Иш битди. Бизда футболчиларни сотиб олиш ва сотиш режалари бор. Агар футболчи жамоани тарк этса, биз истаган нарсамизни оламиз. Николяга келсак, у бу ёзнинг бошида ҳам жамоани тарк этишга яқин эди. Тўғри, катта клублар унга таклиф билан чиқишмоқда, шунинг учун Пепе кетади деб ўйлайман. Аммо футболда сизни бундан кейин нима кутаётганини ҳеч қачон била олмайсиз," - деди Лопес "La Voix du Nord"га берган интервьюсида.

Олдинроқ, МЮ "Лилль" билан футболчи борасида музокаралар олиб бораётгани маълум бўлган эди. "Қизил иблислар"га футболчи учун "Эвертон", "Арсенал", "Ливерпуль" ва бир қатор Италия, Испания клублари рақобатлик қилишмоқда.

Сўнгги мавсум 24 ёшли африкалик футболчи 23 та гол ва 12 та голли узатмани 41 учрашувда амалга оширди.

Футболчининг клуби билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартномаси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!