Лингард испан клубига ўтиши мумкин
"Реал Сосьедад" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингардга жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, испан клуби 27 ёшли англиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ижарага олмоқчи. Жессининг ўзи ҳам “қизил иблислар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб бошқа жамоага ўтишга тайёр.
Лингард “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар