Лингард Жанубий Корея клубига ўтиш арафасида
Собиқ "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жесси Лингад ваниҳоят ўз янги клуб топди. Ўтган ёзда "Ноттингем Форест"ни тарк этиб эркин агентга айланган хавбек Осиё томон йўл олмоқда.
Фабрицио Романо хабар беришича, "Сеул" клуби ҳужумкор яримҳимоячи билан 2 йиллик шартнома имзолаш арафасида. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳужжатларга қўл қўйиш учун Жанубий Кореяга етиб келади.
Лингард шу пайтгача "Ал-Иттифоқ" жамоаси билан машғулот ўтказди, лекин саудияликлар билан битим тузгани йўқ. Шундан кейин инглиз ўз агенти билан хайрлашди.
Жесси фаолияти давомида Премьер-лиганинг кўплаб клубларида тўп тепган. "Манчестер Юнайтед", "Вест Хэм", "Ноттингем Форест", "Дерби Коунти" ва "Лестер" Лингардга бегона эмас.
Фикрлар