Лингард: Менга "Ман Сити", "Ливерпуль" ва "Эвертон" қизиқишган эди, аммо...

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард қандай қилиб МЮ сафига келиб қолгани борасида гапириб берди.

"Қайси клубни танлаш ўзимга боғлиқ эди. МЮ барчасидан кўра, мен учун энг яхшиси деб ўйладим.

"Ман Сити", "Ливерпуль", "Эвертон" ва адашмасам "Крю Александрия" ҳам қизиққан эди. Мен эса "Манчестер Юнайтед"ни танладим. Мен 1 ёшли болакайлигимда МЮ либосини кийиб тушган суратим бор.

Мен 7 ёшлигимда кўриклардан ўтдим ва 9 ёшимда шартномага эга бўлдим," - деди Лингард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!