Лингард МЮ билан шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди

"Манчестер Юнайтед" хавбеки Жесси Лингард яқин орада манкуанликлар билан амалдаги шартномасини узайтириши кутилмоқда.

Eurosport тарқатган хабарга кўра МЮ янги келишувга кўра иқтидорли футболчининг маошини ҳафтасига 85 минг евродан 113 минг еврога оширмоқчи.

Маълумот учун, Лингард жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида жами 37та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!