"Лион" Депайни жаримага тортади. Нега?

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Лион” клуби жамоанинг илк машғулотларини ўтказиб юборган ярим ҳимоячи Мемфис Депайни жаримага тортади.

“Депай сабабсиз машғулотларга келмади. Бунинг учун у жамоага қайтгач молиявий жаримага тортилади”, - дейди жамоа бош мураббийи Бруно Женезио.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Депай мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши ва унга “Милан” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!