“Лион” ЕЧЛ ўйинларини мухлисларсиз ўтказади
"Лион" УЕФА тақиқига учради.
Франциянинг “Лион” жамоаси Европа чемпионлар лигасидаги икки уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати маълум қилди.
Ўтган мавсумда Европа Лигаси доирасидаги “Лион” – ЦСКА ўйинида мухлисларнинг ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли УЕФА Тартиб-интизом қўмитаси шундай қарорга келди. Мазкур чекловни УЕФА Апелляция органи ҳам қўллаб қувватлади.
Қайд этиш керакки, бир неча кун аввал “Лион” жамоаси Манчестер шаҳрида миллатчиликка хос хатти-ҳаракатлари туфайли ўз мухлисини умрбод стадионга киришдан тақиқлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар