Ads

Кеча Франция чемпионатида 4-тур ўйинлари старт олди. 

Турнинг илк ўйинида "Лион" ва "Ницца" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. "Стад де Льюмер" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада киритилди. Унга Аллан Сент-Максимен муаллифлик қилди. Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: