“Лион” мураббийи ЕЧЛ нимчорак финалида “Реал” билан ўйнамоқчи

Франциянинг “Лион” клуби бош мураббийи Бруно Женезио Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Француз клуби “Манчестер Сити”, “Шахтёр” ва “Хоффенхайм” билан бир гуруҳдан ўрин олиб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Лион”га бу оғирлик қилмайди. Ҳар қандай ҳолатда биз кучли жамоа билан ўйнашимизга тўғри келади. Биз тақдирда нима бўлса ўшани қабул қилишга мажбурмиз. Шахсан мен шаҳарга Карим Бенземанинг қайтишини истаган бўлардим, – дейди Женезио.