"Лион" ўз етакчисини қанчага сотмоқчи?

"Лион" клуби Европа грандларининг эътиборига тушган ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеленинг нархини эълон қилди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра лионликлар 22 ёшли футболчисини 100 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ, улар бу борада билдириладиган 70-80 млн евролик таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ндомбелени Мадриднинг “Реал” клуби сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Ндомбеле жорий мавсум “Лион” сафида Франция чемпионатида 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!