“Лион” пенальтилар сериясида “Бешиктош”ни енгди. Бу қандай бўлди?
Ads

 

Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Лион” сафарда “Бешиктош” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда турклияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки ўйинда “Лион” ҳудди шундай ҳисобда зафар қучгани сабабли қўшимча таймлар бўлди.

Унда ҳам ғолиб аниқланмади ва “Лион” “футбол лотареяси”да муваффақиятга эришди ҳамда ярим финалга чиқди.