"Лион" президенти: Бенземани ортга қайтаришга қурбимиз етмайди, аммо...
Франциянинг "Лион" клуби президенти Жан-Мишель Оле айни дамда "Реал"да тўп сураётган собиқ ҳужумчиси Карима Бенземани яна жамоага қайтариши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
“Ўтган ёз Карим билан уни қайтариш бўйича гаплашгандим. У бу борадаги музокараларга тайёрлигини билдирган. Бироқ, ўшанда бизнинг молиявий аҳволимиз уни сотиб олишга етмасди. Агар Бензема қачондир ортга қайтса ажойиб бўлар эди”, - дейди Оле.
Маълумот учун, 31 ёшли Бензема “Лион” сафида 2004-2009 йилларда тўп сурган.
Фикрлар