Ads

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас жамоа ярим ҳимоячиси Набиль Фекир бу ёз “Челси”га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

“Ёзги трансферлар режасини тузаётганимизда ва янги мавсум учун таркибни аниқлаётганимизда Фекирни кетишига тўлиқ ишонган эдик.

Фекирнинг трансфери борасида “Челси” билан музокаралар ўтказдик, лекин якунда уларда ушбу футболчига нисбатан қизиқиш бўлмади. Шундан сўнг тушуниб етдикки, биз ўз режаларимизни ўзгартиришимиз лозим. Чунки, Фекир энди сафимизда қолади”, - дейди Олас.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли франциялик футболчини шунингдек “Ливерпуль” ҳам сотиб олишга яқин турган эди. Бироқ, ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг аниқланган эски жароҳат туфайли мерсисайдликлар ҳам ўз фикрларидан қайтиб қолишди.