"Лион" "Реал" тўпурарини сотиб олмоқчи

"Лион" клуби спорт директори Жуниньо Пернамбукано "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдирди:

"Бензема бизнинг клубда фаолиятини якунлаши биз учун шараф бўлар эди. Жамоамизда барча уни қачондир сафимизга қайтиб, яна тўпураримиз бўлишини, Чемпионлар Лигасида бизни ғалабалар сари етаклашини истайди. Бизга унинг сардорлик қобилияти жуда зарур".

Франциялик 32 ёшли ҳужумчи "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "шерлар" таркибида 43 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!