Лионель Месси: Артур мени жудаям ҳайратлантирди, у Хавига ўхшайди

“Барселона” форварди Лионель Месси жамоанинг янги аъзоси Артурни “кўк-анор ранглилар” афсонаси Хавига ўхшатди.

“Сафимизга яхши футболчилар келиб қўшилди. Мени кўпроқ Артур ҳайратлантирди. Чунки, аввал у ҳақда умуман билмасдим. У Хавига жуда ўхшайди, тўпни йўқотмасдан, ўзида сақлашни яхши кўради, қисқа пасларда ўйнайди. “Барселона” мухлислари бундай футболчиларни яхши кўришади. Умуман олганда жамоамизга келган барча футболчилар менда яхши таассурот қолдирди”, - дейди аргентиналик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!