Лионель Месси: Эътиборимиз ЕЧЛга қаратилган

"Барселона" клуби юлдузи Лионель Месси ЕЧЛ доирасида "Наполи"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар берди.

- "Наполи" яхши жамоа. Улар ўз майдонида кучли ўйин намойиш этишганди. Жавоб баҳсида ҳам неаполликлардан шундай ўйин кутиш мумкин. Ҳимояга кўп ҳам ётиб олади, деб ўйламайман. Чунки натижа бунга йўл қўймайди. Ўз навбатида, бизнинг эътиборимиз ЕЧЛ учрашувларига қаратилган. Чунки "Барселона"даги барча мавсумни соврин билан якунлашни истайди, - деди Месси.

Томонларнинг Италиядаги дастлабки ўйини 1:1 ҳисобида якунланганди. Жавоб учрашуви эса 8 август куни ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)