Лионель Месси "Интер Майами" машғулотларини ўтказиб юборди

Лионель Месси "Интер Маями" машғулотларини совуқ ҳавода шамоллаб қолгани туфайли ўтказиб юборди. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул хабар бермоқда.

Унга кўра, аргентиналик футболчининг Америка кубоги финалида тўпиғидан олган жароҳатини даволаш жараёни режа бўйича кетмоқда. Ҳужумчи кейинги икки учрашувдан бирида майдонга қайтиши кутилмоқда.

15 сентябрь куни "Интер Маями" МЛС чемпионатининг навбатдаги турида "Филаделфия Юнион" клуби билан ўйнаса, 19 сентябрьда "Атланта Юнайтед" билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!