Лионель Месси Криштиану Роналду ва Роберто Карлосни ортда қолдирмоқда

"Барселона" сардори Лионель Месси Испания чемпионати 21-турида "Атлетик" дарвозасига жарима зарбасидан гол киритди.

Twitter Mister Chip маълумотига кўра, аргентиналик футболчи Ла лига баҳсларида 403 та жарима тўпининг 38 тасини гол билан якунлаган. Шу тариқа, у жарима зарбасидан голлар уриш бўйича Испания чемпионатида чорак асрнинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди.

Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи натижани "Реал" собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду қайд этган, унинг ҳисобда 310 та уринишда 19 та гол бор, учинчи поғонада "қаймоқрангликларнг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос (382 тадан 16 та гол) эгаллаб турибди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида аргентиналик футболчи 18 та ўйинда 12 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар