Лионель Скалони: "Менимча ёмон ўйин кўрсатмадик"
Лионель Скалони Аргентина терма жамоасининг Колумбиядан учралган мағлубияти ҳақида гапирди.
“Колумбия терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Вазиятдан келиб чиқиб, яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Биз боримизни бердик ва ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Биз йўқотишни ёқтирмаймиз. Уларнинг пенальтидан голидан кейин биз деярли ўйнамадик. Мени ташвишга солаётган нарса шу. Колумбияда ажойиб футболчилар ва яхши ишлайдиган тизим бор. Уларга қарши меҳмонда ўйнаш жуда қийин. Ўйлайманки, бизда ғалаба қозониш учун имконият бор эди. Аммо буни уддалай олмадик.
Биз ҳар доим тўп орқасида ҳаракат қилишга ва дарвоза олдида самарали бўлишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, бугун буни уддалай олмадик. Ўйиндаги баъзи нарсаларни тузатишимиз керак.
ВАРнинг пеналти белгилаш қарорига келсак, ҳакам бутун эпизодни бошидан кўриб чиқиши керак эди", - деди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар