"Лион"га қарши муҳим беллашувда "Ювентус" асосий ҳужумчисидан фойдалана олмаслиги мумкин

А Сериянинг 36-туридан ўрин олган "Сампдория"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган "Ювентус" форварди Пауло Дибала тиббий текширувдан ўтказилди.

Маълумотларга қараганда, 26 ёшли аргентиналик футболчининг ўнг сон мушаклари лат еган. Шифокорлар унинг сафга қайтиши учун тахминан 10 кун вақт талаб этилишини айтишмоқда. Аммо, Дибала 7 август куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Лион”га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида 45 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!