"Лион"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум
Италиялик машҳур мутахассис Роберто Манчинига "Интер" ва “Манчестер Сити” каби гранд клубларда ассистентлик қилган Силвинью "Лион" бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда RMC нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 45 ёшли бразилиялик мутахассис француз клуби раҳбарияти билан шартнома борасида келишувга эришган.
Маълумот учун, Силвинью айни дамда Бразилия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Лион"нинг амалдаги бош мураббийи Брюно Женезьо мавсум якунлангач жамоадан кетишга қарор қилган эди.
Фикрлар